Ўзбекистонлик жаҳон чемпиони Дмитрий Биволни муҳим жангга тайёрлашда ёрдам беради
- 16-октябр, 07:13
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Бокс
Ҳаваскор бокс бўйича ўзбекистонлик жаҳон чемпиони Жавоҳир Умматалиев (2–0) россиялик ярим оғир вазн чемпиони Дмитрий Бивол (25–1) машғулот лагерига қўшилди. Бу ҳақда Sports.uz сайтида фаолият юритган спорт блогери Жалол Аҳмедовга хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Биволнинг тайёргарлик жараёнида бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон бокс мактаби вакилларидан уч нафар спортчи иштирок этмоқда.
- Ҳаваскор боксда ўзини ёрқин намоён қилган ўзбек боксчиси Жавоҳир Умматалиев Дмитрий Биволнинг машғулот лагерига қўшилди. Машғулотларда шунингдек яна икки ўзбекистонлик боксчи — Раҳматулло Бойматов ва Самандар Жалолов ҳам иштирок этмоқда, — дея ёзган Ахмедов ижтимоий тармоқда.
Жавоҳир Умматалиев 2025 йил сентябрь ойида Ливерпуль шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 80 килограммгача вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган эди. У финалда франциялик Йожерлан Сезарни мағлуб этган.
Дмитрий Биволнинг навбатдаги жангини 2026 йил 12 декабрь куни Екатеринбург шаҳрида ўтказиши режалаштирилган. Унинг рақиби британиялик Каллум Смит (31–2, 22 нокаут) бўлади. Россиялик боксчи ушбу жангда ярим оғир вазндаги WBA, WBO, IBF ва The Ring камарларини ҳимоя қилади.