Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячисининг еврокубоклардаги дебюти қандай баҳоланди?
- 16-октябр, 06:16
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Швейцариянинг «Лугано» жамоаси ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Бехруз Каримов ўзининг илк еврокубок ўйини учун қайд этилган баҳосини олди.
Унинг жамоаси УЕФА Конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида ўз майдонида Сербиянинг машҳур «Црвена Звезда» клубини қабул қилди.
Беҳруз Каримов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 73-дақиқада захирага олинди.
Статистик кўрсаткичларни баҳоловчи Flashscore портали ўзбекистонлик футболчининг ўйинини 7,0 баллга баҳолади. Жамоадошлари Дерек Монкада ва Альбиан Айети эса 7,8 баллдан, Анто Гргич 7,5 балл олди.
«Лугано» сафида энг паст баҳолар Даниэл Дос Сантос (6,2) ва дарвозабон Давид фон Балльмоос (6,4) ҳисобига ёзилди.
Беллашув драматик тарзда якунланди — «Лугано» иродавий ғалабага эришиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди. 90-дақиқада Анто Гргич пенальтидан аниқ зарба бериб, швейцарияликларга муҳим уч очкони тақдим этди.
22 октябрь куни «Лугано» навбатдаги тур доирасида УЕФА Конференциялар лигасида сафарда Испаниянинг «Хетафе» клубига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.
Россиялик 17 ёшли гигант дарвозабон Ўзбекистон терма жамоасига ўтмоқчи!
Ўзбек футболчисининг еврокубоклардаги дебют учрашувида бешта гол бўлди
Ҳусановнинг ПСЖ билан ўйиндаги хатоларини тушунтиришди
Мағлубиятга жавобгар Ҳусановнинг ўйинини экспертлар қандай баҳолади?
Бир учрашувда икки позицияда ўйнаган Ҳусановга неча балл қўйилди?
Ўзбекистон Россия терма жамоаси билан ўйин шартини айтди
Туркия Ўзбекистон футболчилари бўйича муҳим расмий қарорни эълон қилди
Ўзбекистон терма жамоаси янгича халқаро мусобақада иштирок этади