Ўзбекистон расман Синдаровнинг ФИДЕ рейтингидаги триумфига муносабат билдирди
- 16-октябр, 07:32
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Шахмат
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги жаҳон шахмат майдонида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров қўлга киритган тарихий ютуқка муносабат билдирди.
Агентлик маълумотига кўра, илк бор ўзбек шахмати тарихида юртдошимиз жаҳоннинг классик шахмат бўйича live-рейтингда учинчи поғонага кўтарилди.
Маълум қилинишича, АҚШ чемпионатида Фабиано Каруананинг Энди Вудвордга мағлубиятидан сўнг Жавоҳир Синдаровнинг кўрсаткичи 2782 рейтинг баллга етди ва у дунёдаги энг кучли учта шахматчи қаторидан жой олди.
Ҳозирги пайтда ундан юқори ўринларда фақат Магнус Карлсен (2823) ва Ҳикару Накамура (2792) жойлашгани қайд этилган. Бу ҳақда портал ўзининг UZChess медиа-лойиҳасида эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда ўтказилган 46-Жаҳон шахмат олимпиадаси–2026да ҳам Жавоҳир Синдаров ёрқин иштирок этган эди. У Ўзбекистон терма жамоаси таркибида жамоавий «олтин»ни қўлга киритди ва ФИДЕ версиясига кўра мусобақанинг энг яхши эркак шахматчиси сифатида эътироф этилган.