Ўзбекистон қаттиқ қаршилик кўрсатишга кўниккан Сурияни енга оладими?
- 30-сентябр, 06:13
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
1 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Сурия футболчиларини қабул қилади. Sports.uz портали ўқувчилар эътиборига ушбу учрашув превьюсини тақдим этади.
Ўзбекистон
1. Биринчи ғалаба нақд, аммо Фабио Каннаваронинг жамоага саволлари бор.
Ўзбекистон 2026 йилги тарихий жаҳон чемпионатидан кейинги биринчи ўйинини мундиал иштирокчиси Эронга қарши ўтказиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Элдор Шомуродов дубль қайд этди, яна бир голни эса қўшимча вақтда Ҳусайн Норчаев урди. Ўзбекистон шу билан бирга учрашувнинг якуний қисмини анча ишончли ўтказди ва Эрон автогол эвазига ҳисобни тенглаштирганидан кейин рақибга бошқа гол уриш имконини бермади.
Учрашувдан кейин Фабио Каннаваро жамоа тактик режани бажарганини таъкидлади, бироқ кучлироқ рақиб жазолаши мумкин бўлган хатоларга ҳам эътибор қаратди. Хусусан, ўтказиб юборилган ягона гол стандарт вазиятдан кейин киритилди. Ҳолбуки, мураббий аввалдан футболчиларга ўз жарима майдони яқинида кераксиз қоидабузарликларга йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлаган эди.
2. Шомуродов зўр формада, фақат дарвозабон Неъматовиинг ҳолати сўроқ остида.
Ўзбекистон терма жамоасининг Сурияга қарши учрашув олдидан ягона йўқотиши Абдувоҳид Неъматов бўлиб турибди. Дарвозабон Эронга қарши ўйин олдидан жароҳат олди ва дарвозани Владимир Назаровга бўшатиб берди.
Каннаваро бу ҳақда ўйиндан кейин маълум қилди, бироқ жароҳатнинг хусусияти ёки Неъматовнинг қачон сафга қайтиши ҳақида аниқ маълумот бермади.
Қолган футболчилар сафда ва яхши формада. Айниқса, “Башакшеҳир”да мавсумни жуда самарали бошлаган ва эронликларга қарши икки гол урган ҳужумчи Элдор Шомуродовни алоҳида таъкидлаш лозим.
3. “Ўз уйингда деворлар ҳам қўллайди”. Ўзбекистон Жанубий Кореяга йўл олишдан аввал, ўз уйида кетма-кет иккита учрашув ўтказмоқда.
Ўзбекистон ўзининг биринчи ўйинини 24 сентябрь куни ўтказди ва Сурияга қарши баҳсга қадар тўлиқ бир ҳафталик тайёргарлик циклига эга бўлди. Сурия эса бу йиғиндаги илк ўйинини ўзбеклардан уч кун кечроқ – 27 сентябрь куни ўтказган.
Шу тариқа, Фабио Каннаваро ва унинг шогирдлари тикланиш ҳамда ўйинга тайёргарлик кўриш учун рақибига нисбатан анча кўп вақтга эга. Бундан ташқари, Ўзбекистон яна ўз майдонида ўйнайди. Бу эса қўшимча парвозлар ва иқлимга мослашиш учун вақт сарфлаш заруратини бартараф этади.
Сурия
1. Сурия ўз ўйинини топишга ҳаракат қилмоқда.
Сурия миллий терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувини унчалик муваффақиятли ўтказмади. Иорданияликлар 38-дақиқада ҳисобни очди, аммо иккинчи бўлим бошида Сурия дебютант Жан Мустафонинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.
Футбол нуқтаи назаридан Иорданияга қарши ўйинни сифатли ўтди, деб бўлмайди. Бироқ Осиё кубоги олдидан жамоа ўйин ритмига кириши ва ўзаро мослашиб олиши учун бу синов учрашувларидан бири ҳисобланади. Бош мураббий Хосе Лана таркибни янгилашга ҳаракат қилмоқда ва сентябрь ҳамда октябрь ойларидаги учрашувларда бир нечта янги футболчиларни синаб кўришни режалаштирган.
2. Ҳужумчи Хрибин ўртоқлик учрашувларидан бош тортди, Ас-Сома эса май ойидан бери ўйнамаган.
Сурия терма жамоаси таркибига Умар Ал-Сома қайтди. У миллий жамоа ўйинларида қарийб бир йилдан бери иштирок этмаган эди. Бундан олдин ҳужумчи “Ал-Ваҳда” билан шартнома имзолаган, аммо терма жамоага чақирув олгунига қадар май ойидан бери расмий ўйинларда майдонга тушмаган. Шу сабабли унинг ҳозирги жисмоний ҳолати катта савол остида.
Тажрибали ҳужумчи ва терма жамоа сардори Умар Хрибин эса ўртоқлик учрашувларида иштирок этишдан бош тортди.
Шу билан бирга, Хосе Лана таркибга янги футболчиларни ҳам жалб қилди: Швециянинг “Соллентуна” клубидан ҳимоячи Йоханнес Дахно ва “Карлстад” ярим ҳимоячиси Висам Духан келди. Бироқ улар биринчи ўйинда майдонга тушмади. Шунингдек, дебют учрашувидаёқ гол урган Жан Мустафо ҳам таркибга янги қўшилди.
3. Сурия ҳозир яхши формада эмас.
Сурия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўзаро учрашувлар тарихи унчалик узоқ эмас, аммо сурияликлар учун анча яхши кўринишга эга. Ўзаро етти учрашувда улар атиги икки марта мағлуб бўлган. Қизиғи, ҳар икки мағлубият ҳам сафарда қайд этилган: 2016 йилда 0:1 ва 2019 йилда 0:2.
Бироқ Сурия ўз майдонида Ўзбекистонга қарши атиги бир марта – 2017 йилда жаҳон чемпионати саралаши доирасида ўйнаган ва ўша учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Суриянинг сафардаги ҳозирги формаси эса хавотир уйғотмоқда: кетма-кет учта ғалабадан кейин икки мағлубият ва бир дуранг қайд этилди.
Аммо ўзаро учрашувлар тарихи Сурияга умид беради: еттита ўйинда сурияликлар Ўзбекистонга фақат икки марта мағлуб бўлган ва яна иккита учрашув дуранг билан тугаган.
Ҳусановни “Челси” қачон олади? “Сити”нинг келажаги мавҳум!
“Манчестер Сити” Шомуродовнинг голига муносабат билдирди
Ҳусановнинг "Челси"га трансфери ўзбек клубини банкротликдан қутқариши айтилди