Ўзбек боксчилари Осиё ўйинларида мағлубиятсиз кетмоқда
- 25-сентябр, 22:54
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Осиё Ўйинлари
Айти ва Нагоя шаҳарларида (Япония) ўтаётган 2026 йилги Осиё ўйинларида Ўзбекистон бокс терма жамоаси муваффақиятли старт олди.
24 сентябрь куни ўзбекистонлик боксчилар мусобақадаги илк жангларини ўтказишди. Ушбу кунги дастурда уч нафар спортчи рингга кўтарилди: эркаклар ўртасида — 70 килограмм вазн тоифасида Шавкатжон Болтаев, аёллар ўртасида эса 51 килограммда Феруза Казакова ва 65 килограммда Навбахор Хамидова. Уларнинг барчаси 1/8 финал босқичида жанг қилиб, дебют учрашувларида ғалаба қозонишди.
25 сентябрь куни эса 60 килограмм вазнда Абдумалик Халоков ва 54 килограмм вазнда Нигина Уктамова рингга чиқиб, ўз рақибларини мағлуб этди.
Шу тариқа, ҳозирча Ўзбекистон бокс терма жамоаси 2026 йилги Осиё ўйинларида бирор мағлубиятсиз иштирокини давом эттирмоқда.