Ноёб таклиф юборинг! "Арсенал" "Реал" сўраган юлдузни қайси ҳолатда сотиши айтди

Ноёб таклиф юборинг! "Арсенал" "Реал" сўраган юлдузни қайси ҳолатда сотиши айтди

«Реал» раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш мақсадида «Арсенал» сафида ўйнаётган ҳимоячи Риккардо Калафьорини олиш имкониятини ўрганмоқда. 

Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, Калафьори мадридликлар скаутлари диққат марказида қолмоқда. Шу билан бирга, «Арсенал» бу борада қаттиқ позиция тутган: лондонликлар футболчини фақат «ўта катта ва ноодатий таклиф» келиб тушган тақдирдагина сотишга тайёр. 

Италиялик ҳимоячининг клуб билан тузган шартномаси 2029 йилгача амал қилади.

Риккардо Калафьори ҳозиргача «Арсенал» сафида 71 та ўйин ўтказган. У шу вақт мобайнида олти бор рақиб дарвозасини ишғол этган ва етти марта голли пас берган.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ