Нойер: "Тўп траекториясини ўзгартирди, шу боис қайтариб бўлмади"
- 1-октябр 2025, 11:24
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида "Пафос"га қарши баҳсда (5:1) ўтказиб юборилган гол ҳақида фикр билдирди.
– Бу зарбани қайтаришнинг иложи йўқмиди?
– Ҳа.
– Сиз кеч ҳаракат қилдингизми?
– Йўқ. Сиз дарвозабон бўлганмисиз?
– Ростини айтсам, йўқ.
– Афсус. Тўп аввал тўғри учди, кейин эса траекториясини ўзгартирди. У мен томон келаётгандек эди, лекин кечроқ ўнгга бурилгани кўринди.
Агар футбол ўйнаган бўлсангиз, нима демоқчи эканимни тушунган бўлардингиз. Саволингизга жавоб шунда, – дея жавоб бериб ўтди германиялик посбон.
Кечаги учрашувда Нойер ўтказиб юборган ягона голни телеграм каналимиз орқали кўриб олишингиз мумкин.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ