Нодирбек Абдусатторов Номзодлар турнири фаворитини айтди
- 22-феврал, 14:20
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Шахмат
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов Номзодлар мусобақасида фаворитлар ҳақида гапирди.
FIDE Candidates 2026 ҳақида фикр билдирар экан, Нодирбек фаворит сифатида Фабиано Каруанани кўрсатди.
Жаҳон чемпионлиги матчида тахминан 60/40 Фаби фаворит. Гукешнинг ҳам у билан яхши натижалари бор, лекин барибир Фабиънинг имконияти баландроқ.
Номзодлар турнири Каруана учун ҳал қилувчи босқич ҳисобланади. Бу жуда катта тўсиқ. Агар у шу босқичдан ўтса, ишончи янада ошади ва матчда жуда жиддий рақибга айланади.
У шунингдек, Прагг ва Жавоҳир Синдаровнинг ҳам яхши имкониятлари борлигини айтди. Агар иккисидан фақат бирини танлаш керак бўлса, Нодирбек устунликни Жавоҳирга берди.
-Агар Жавоҳир Номзодлар турнирини ютиб, сиздан Жаҳон чемпионлиги матчида ёрдам беришни сўраса, рози бўлармидингиз?
Ҳа, албатта.