Нодирбек Абдусатторов: Энди менда битта эмас, иккита мураббий бор
- 23-феврал, 17:10
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Шахмат
Дунёнинг 5-рақамли шахматчиси, юртдошимиз Нодирбек Абдусатторов кузги муваффақиятсиз турнирлардан кейин қандай қилиб формага қайтгани ҳақида гапирди.
— Ҳаммаси фақат шахматчининг ўзига боғлиқ эмас. Атрофингдаги одамлар ҳам катта рол ўйнайди. Мураббийларни алмаштириш қарори ўйинимга ижобий таъсир қилди. Самарқанддаги Гранд Сwисс турниридан кейин мураббийимни ўзгартирдим. Олдин Рустам Қосимжонов билан ишлардим, ҳозир эса у миллий терма жамоа бош мураббийлигига ўтди. Олимпиадада жамоамиз сардори бўлади.
— Энди менда битта эмас, иккита мураббий бор. Лекин уларнинг исмини айта олмайман. Улар Жаҳон кубогида бунчалик ёмон ўйнашимни кутишмаган эди.
Жаҳон кубогидан кейин Нодирбек ўзига бошқача ёндашув танлаганини айтади:
— Ўзимга бир муддат натижага ҳаддан ташқари боғланмасликни айтдим. Номзодлар турнирига чиқиш имкониятим йўқолгач, шахматни натижа учун эмас, завқ учун ўйнай бошладим.