Нкунку фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
- 3-январ, 16:49
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Милан" футболчиси Кристофер Нкунку Туркияга йўл олиши мумкин. Унга "Фенербаҳче" жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Туркиядаги манбаларга кўра, Истанбул клуби 25 миллион евролик таклиф билан чиқди, лекин миланликлар буни рад қилди. Тез орада иккинчи, 30 миллион евролик таклиф юборилиши кутилмоқда.
"Фенербаҳче" айни пайтда Нкункунинг ўзи билан ҳам келишишга ҳаракат қиляпти. 28 ёшли футболчини жамоада бош мураббий Доменико Тедеско кўришни истамоқда.

Италиялик мутахассис "Лейпциг"да Кристофер билан бирга ишлаган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи унинг қўл остида 38 та ўйинда 27 та гол уриб, 14 та ассист амалга оширганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ