
Нигина Абдураимова Australian Open'даги иштирокини якунлади
- 11-январ 2024, 10:38
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Теннис
Нигина Абдураимова теннис бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионати (Australian Open)даги иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз саралаш босқичининг иккинчи даврасида чехиялик Доминика Шалковага имкониятни бой берди.
1 соат 20 дақиқа давом этган ўйин Шалкованинг 7:5, 6:4 ҳисобларидаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу босқичгача етиб боргани учун Абдураимова 20 рейтинг очкоси ва тахминан 29 645 АҚШ долларига эга бўлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ