Неймарнинг Жаҳон чемпионатига бормаслик эҳтимоли юқори
- 2-апрел, 11:18
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
Неймарнинг Жаҳон чемпионати олдидан Бразилия терма жамоасига қайтиши энг кўп муҳокама қилинаётган мавзуга айланмоқда.
"Сантос"нинг 34 ёшли вингери "пентакампеонлар"нинг март ойидаги йиғинига чақирилмади. Аммо Неймар ҳали ҳамон мундиалга боришдан умид қилмоқда. "The Touchline" нашри берган хабарларга кўра, Бразилия терма жамоаси устози Карло Анчелотти Неймарни Жаҳон чемпионати учун қайдномага киритишни режалаштирмаяпти. Кўриниб турибдики, вингер энди терма жамоалар ўртасидаги энг йирик турнирда ўйнамайди. Шунингдек, Бразилия матбуоти Анчелотти бошчилигидаги мураббийлар штаби Неймарни ёзда ҳам йиғинга чақирмаслиги ва "Сантос"нинг ўйинларини энди кузатмаслиги ҳақида миш-мишлар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси мундиалнинг "С" гуруҳида Марокаш, Гаити ва Шотландия билан баҳс олиб боради.