Неймар "ЖЧ-2026"даги илк ўйини ҳақида фикр билдирди
- 25-июн, 06:46
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Неймар Шотландияга қарши баҳсда (3:0) майдонга тушиб, "ЖЧ-2026"даги илк учрашувини ўтказди. Бразилиялик юлдуз ўйиндан кейин ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди:
"Юрагим жуда тез уряпти, жуда ҳаяжондоман, аммо бахтлиман!"
Неймар 76-дақиқада майдонга тушди ва 2023 йил октябрь ойидан буён миллий терма жамоа сафидаги илк расмий учрашувини ўтказди.
Маълумот учун, "пентакампеонлар" гуруҳ босқичини 7 очко билан биринчи ўринда якунлаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ