Неймар фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин
- 8-август 2023, 16:15
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Бразилия терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг "Туманли Албион"да ўйнаши мумкин. "Daily Mail" нашри хабарига кўра, 31 ёшли футболчини "Челси" ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Аристократлар" раҳбарияти Неймар билан эҳтимолий трансфер борасида музокараларни бошлаб юборган. Бразилиялик футболчининг парижликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган. "Transfermarkt" портали жанубий америкалик футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Неймар 2017 йилда "Барселона"дан ПСЖга шов-шувли тарзда ўтган эди. Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи Франция чемпионатининг 20 учрашувида қатнашиб, 13 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ