#ПСЖ#Милан#Неймар#Бразилия#Кафу"Неймар бу борада Месси ва Роналдудан кучлироқ" 14-ноябр 2021, 15:40 Karim Xudayqulov 0Футбол "Милан" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Кафу ПСЖ ҳужумчиси Неймар борасида фикр билдирди. "Унинг техник имкониятлари Месси ва Роналдуникидан яхшироқ. Бироқ у етакчилик масъулиятни ўз зиммасига олиб, фидойи футболчи бўлиши керак. Мен Неймардан яхши эмасман, лекин бошқа ўнг қанот ҳимоячиларидан кучлироқман. Сабаби, ўзимни футболга бағишлаганман. Неймар сардорга айланиши керак", - деди Кафу. Эслатиб ўтамиз, Кафу Бразилия терма жамоаси сафида 142 та учрашувда иштирок этиб, 5 та гол уришга муваффақ бўлган. Изоҳлар (0)МашҳурҲозирча изоҳлар йўқ