
"Нефтчи" мухлислари учун хушхабар!
- 4-январ 2025, 09:46
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Футбол
Янги мавсум учун таркибини сезиларли даражада кучайтираётган “Нефтчи” клуби мухлисларини хурсанд қиладиган трансферларни тайёрламоқда.
Бизга маълум бўлишича, Икром Алибоев айни дамда Фарғонада. Виталий Левченко легионеримизни ўтган мавсум ҳам ўз жамоасида кўрмоқчи бўлган, аммо трансфер амалга ошмаган эди.
Маълумот учун, Алибоев “Сеоннам” сафида К-Лига 2 чемпионатида 17 та учрашувда қатнашди ва 1 та голли узатмани берди. Кубок баҳсида эса у 1 та ўйинда майдонга тушди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ