"Нефтчи" июль ойида Россиянинг амалдаги чемпиони билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади
- 26-май, 23:05
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Нефтчи" бош мураббийи Исломбек Исмоилов матбуот анжуманида мавсум иккинчи давраси олдидан жамоани муҳим халқаро синов кутаётганини маълум қилди.
Фарғоналиклар 8 июль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида амалдаги мамлакат чемпиони — “Зенит” жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Баҳс замонавий ва муҳташам “Газпром Арена” стадионида бўлиб ўтади ва "йўлбарслар" ушбу учрашувда меҳмон сифатида иштирок этади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ