"Нефтчи" "Динамо" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, "Навбаҳор"га етиб олди (гуруҳдаги вазият)

"Нефтчи" "Динамо" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, "Навбаҳор"га етиб олди (гуруҳдаги вазият)

Бугун Ўзбекистон Кубоги учрашувлари старт олди. Дастлабки тур ўйинини "А" гуруҳи вакиллари "Динамо" ҳамда "Нефтчи" Самарқандда ўтказди ва унда фарғоналиклар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Меҳмонлар баҳснинг 22-сониясида дарвозани ишғол этди, гол муаллифи Аббос Ғуломов. Иккинчи таймда Шаҳзод Убайдуллаев орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.

Шундан қилиб, Мўминжонов шогирдлари ўз квартетида 3 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Қуйида гуруҳдаги вазият билан танишиш имкониятига эгасиз.

photo_2022-04-06_20-25-07

SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ