"Нефтчи" Болгария жамоасини мағлуб этди, Зоран ва Сарсенбаевдан гол!

"Нефтчи" Болгария жамоасини мағлуб этди, Зоран ва Сарсенбаевдан гол!

Туркияда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" жамоаси "Септември"га қарши назорат учрашувини ўтказди. Беллашув "йўлбарслар"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Голларга Зоран Марушич ва Нурбек Сарсенбаевлар муаллифлик қилди. Фарғоналиклар ҳозирча 3 та ўртоқлик ўйинида қатнашди - битта мағлубият ва икки ғалаба.

Маълумот учун, Ислом Исмоилов шогирдлари навбатдаги баҳсни 28 январь куни ўтказади.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ