"Навбаҳор" Қозоғистон клубига енгилди
- 12-феврал, 22:23
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бораётган Наманганнинг "Навбаҳор" клуби навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. Бу сафар "лочинлар"га Қозоғистоннинг "Актобе" клуби рақиблик қилди. Наманганликлар учрашувда кўплаб вазиятлар яратди, бироқ уларни голга айлантиришда бироз омад етишмади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса рақиблар гол уриб, ғалабани илиб кетди 0:1.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ