"Насаф" сўнгги турда мухлисларини хурсанд қилди
- 16-феврал, 23:03
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
Бугун Элит Осиё Чемпионлар лигасининг сўнгги тур баҳсларига старт берилди.
Турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Қаршининг "Насаф" жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг "Шаржа" клуби меҳмони бўлди. Учрашувнинг 30-дақиқасида Бобир Абдухолиқов ҳисобни очди ва "аждарлар"ни олдинга олиб чиқди. 80-дақиқада рақиблар пенальтидан мувозанатни тиклади. Орадан 7 дақиқа ўтиб Диёрбек Абдуназаров супер гол уриб яна "Насаф"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармади ва қаршиликлар ғалаба қозониб, турнирни 4 очко билан якунлади. Жамоа мусобақадаги дастлабки 6 ўйинда мағлуб бўлган бўлса, охирги икки ўйинда 1 дуранг ва 1 ғалабани қайд этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ