“Насаф” футбол мактабида А тоифали мураббийлар сони ортди
- 29-март, 08:44
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Насаф" футбол мактаби юртимиз терма жамоаларига иқтидорли футболчилар етказиб беришда етакчи масканлардан бири ҳисобланади.
Айни пайтда футбол мактабида филиаллардан ташқари йигирмадан ортиқ мураббий фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 6 нафари Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)нинг А тоифасидаги лицензиясига эга эди.
Куни кеча мураббийлар Нодир Ҳалимов ҳамда Зафар Очилов ОФКнинг ушбу йўналишдаги ўқув курсларини муваффақиятли якунлаб, А тоифасидаги лицензияга эга бўлишди.
Шу тариқа, Қарши клуби футбол мактабида А тоифали мураббийлар сони 8 нафарга етди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ