"Наполи" Антонио Конте ўрнига тўртта номзод топиб қўйди
- 8-апрел, 15:10
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте мавсум якунида истеъфога чиқиши мумкин. У Италия терма жамоаси сафида иш бошлаши кутилмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира маълум қилди.
Манбада берилган маълумотга кўра, "Наполи" раҳбарияти аллақачон италиялик мутахассис билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда. Маълум бўлишича, "кўклар" Конте ўрнига тўртта номзод ҳам топип қўйган. Клуб Энцо Мареска (ишсиз) ва Винченцо Итальяно ("Болонья") номзодларини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, рўйхатда Даниэле де Росси ("Женоа") ва Фабио Гроссо ("Сассуоло") ҳам бор.
Маълумот учун, "Наполи" айни вақтда А Серия турнир жадвалида 31 та турда 65 очко жамғарган холда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ