Накамура Синдаров ва Гукеш тўқнашувида ким ютишини айтди
- 15-октябр, 07:14
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Шахмат
Америкалик гроссмейстер Хикару Накамура 2026 йилги ФИДЕ жаҳон чемпиони унвони учун бўладиган ҳал қилувчи баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ушбу учрашувда Ҳиндистон шарафини ҳимоя қилаётган Гукеш Доммараджу ва Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири, довюрак гроссмейстер Жавоҳир Синдаров тўқнаш келади, деб хабар бермоқда Almightychess.
- Менимча, Гукеш ҳозирча жиддий босимни ҳис қилаётгани йўқ. Кўпчилик ундан мағлубият кутяпти, Синдаров эса гўёки матчда тўлиқ устунлик қилади, деган қараш бор. Аммо агар Гукеш ўзи жаҳонга намойиш этган ўша юқори спорт формасини — саралаш баҳслари ва ундан олдинги турнирлардаги ўйинини — яна топа олса, ғалаба қозониши мумкин, деб ҳисоблайман.
Шунингдек, у руҳий тайёргарлик устида ишлаб, атрофдаги шов-шув ва босимдан узила олса, кўпчиликни ҳайратда қолдиради, — дея таъкидлаган 2016 йилги шахмат Олимпиадаси ғолиби Накамура.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун матч амалдаги чемпион Доммараджу (Ҳиндистон) ва даъвогар Синдаров (Ўзбекистон) ўртасида Женева шаҳрида (Швейцария) ўтказилади.
Баҳслар 22 ноябрдан 12 декабргача давом этади.
Ташкилий режага кўра, очилиш маросими 22 ноябр куни бўлиб ўтади. Биринчи классик партияни ўз ичига олган асосий ўйин дастури 24 ноябрдан старт олади. Агар асосий партиялардан сўнг ғолиб аниқланмаса, тай-брейк 12 декабрь куни ўтказилиши кўзда тутилган.