
Нагельсманн: "Тактик жиҳатдан яхши ўйнадик"
- 24-июн 2024, 13:21
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Юлиан Нагельсманн "Евро-2024" 3-турида Швейцария терма жамоасига қарши ўйинга (1:1) баҳо берди.
"Биз бу дурангга лойиқ эдик. Албатта, қарши ҳужумда ўтказиб юборишимиз хавфи бор эди. Жавоб голини уриш учун кўп меҳнат қилдик ва буни уддаладик."
"Швейцария ажойиб рақиб, қизиқарли ўйин бўлди. Биз тактик жиҳатдан яхши ўйнадик. Биз асосий таркибни танлашдан олдин рақибни таҳлил қиламиз. Вазиятга қараб ўйин давомида захира ўриндиғидаги футболчиларни ҳам майдонга туширамиз", — деди Германия терма жамоаси устози.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ