
МЮ голли вазиятлардан фойдаланиш борасида жуда ёмон кўрсатгич қайд этмоқда
- 22-сентябр 2024, 12:14
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" мавсум бошида вазиятларни голга айлантириш борасида жиддий қийинчиликка дуч келмоқда. Эрик тен Хаг шогирдлари кеча бўлиб ўтган АПЛ доирасидаги "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда (0:0) 3 очко ололмади, гарчи уларда гол уриш учун имкониятлар етарли бўлган бўлса ҳам.
WhoScored маълумотларига кўра, "Манчестер Юнайтед" ҳозирда топ-5 лигадаги барча жамоалар орасида голли вазиятлар яратиш бўйича учинчи ўринда. Бироқ "қизил иблислар" жорий мавсум ҳозирча бор-йўғи беш марта рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди холос. Бу борада манкунианликлардан фақатгина “Саутгемптон” ва “Кальяри” ёмонроқ кўрсатгичга эга.
“Манчестер Юнайтед” ортда қолган беш тур якунлари бўйича 7 очко жамғарган ҳолда АПЛ мусобақа жадвалида 11-ўринда бормоқда.