МЮ АПЛда кетма-кет етти ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти
- 2-феврал, 02:00
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед" бошқарувида Рубен Аморимнинг АПЛдаги энг узун ғалабали сериясини такрорлади.
Унинг раҳбарлиги остида манкунианликлар учта ўйинда учта ғалаба қозонди. Бугун "Фулхэм" 94-дақиқада урилган гол эвазига 3:2 ҳисобида мағлуб этилди.
МЮ АПЛда кетма-кет етти ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти. Бу жамоа учун 2022 йил февралдан бери илк бор қайд этилмоқда — ўшанда жамоани Ральф Рангник бошқарган эди. Ушбу серия давомида "қизил иблислар" 4 ғалаба ва 3 дуранг қайд этди.
Айни пайтда бу кўрсаткич лигадаги барча жамоалар орасидаги энг узун давом этаётган мағлубиятсиз серия ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ