
МЮ афсонаси клубда фаолият олиб боради!
- 8-июл 2024, 14:11
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" клуби ва Нидерландия терма жамоаси афсонавий ҳужумчиси Рууд Ван Нистелроой "қизил иблислар" мураббийлар штабида иш бошлайди.
У айни дамда Манчестер шаҳрида бўлиб турибди ва расмий таништирув маросими ўтказилишини кутмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Ван Нистелроой аллақачон клуб билан икки йиллик шартнома имзолаган. Маълум бўлишича, у ва Рене Хейк Эрик Тен Хагнинг ёрдамчи мураббийига айланади.
Шу тариқа, Рууд "Манчестер Юнайтед" клуби мураббийлар штабида фаолиятини бошлайди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ