Муҳим янгилик! Ўзбекистон "ЖЧ-2034" йўлланмасини Миллатлар лигаси орқали қўлга киритиши мумкин
- 5-октябр, 17:43
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Осиё футбол конфедерацияси (АФК) 2030 йилдан бошлаб янги мусобақа - Миллатлар лигасини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Ушбу турнир натижалари 2034 йилги жаҳон чемпионати саралаши тизимига ҳам интеграция қилиниши мумкин, деб хабар бермоқда Asean football манбаси.
Таклиф этилаётган форматга кўра, Осиёнинг 47 та терма жамоаси учта дивизионга ажратилади. Энг кучли 18 та жамоа эса юқори дивизионда иштирок этади.
Жаҳон чемпионатига саралаш доирасида ушбу Миллатлар лигаси алоҳида аҳамият касб этади. Лига якуни бўйича энг яхши олти терма жамоа 2034 йилги жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олади.
Яна икки иштирокчи плей-офф босқичи орқали аниқланади — унда еттинчи ўриндан ўнинчи ўрингача жой олган терма жамоалар ўзаро куч синашади.
Ўзбекистон терма жамоаси тарихида илк бор 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олгани ортидан Осиё футболидаги юқори мақомини сақлаб қолишни мақсад қилган. Терма жамоа янги Миллатлар лигасининг юқори дивизионидан жой олиши кутилмоқда. Янгича формат Ўзбекистон учун жаҳон чемпионатига чиқишнинг яна бир қўшимча имкониятини яратиши мумкин.
Эксперт Ҳусанов келажаги бўйича хавотирли фикр билдирди
Жанубий Корея – Ўзбекистон: Бу гал ким ютади?
ФИФА икки ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бўйича қарор қабул қилди
Осиё ўйинлари-2026: Медаллар жадвали (тўлиқ)
Ўзбекистоннинг Осиё ўйинлари медаллар жадвалидаги якуний ўрни аниқ бўлди
Ҳусановга “Манчестер Сити”дан муносабат келди
Осиё ўйинлари-2026: Медаллар жадвалида Ўзбекистоннинг ўрни ўзгарди