Муҳайё Нарзиллоева – вице-чемпион!
- 21-август, 13:45
- Javohir Malikov
- 0
- Яккакурашлар
Братислава шаҳри (Словакия) мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U-20 жаҳон чемпионатида яна бир кун ортда қолди. Кечаги баҳсларда курашчи қизларимиздан Муҳайё Нарзиллоева -65 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди.
Кумуш медал:
-65 кг: Муҳайё Нарзиллоева
Бугун курашчи қизларимиздан Улбике Карлибаева бронза медали учун курашни давом эттиради. Шунингдек, 3 нафар эркин курашчимиз саралаш босқичида гиламга чиқади.
Бронза медали учун:
-57 кг: Улбике Карлибаева / Лилиана Капувари (Венгрия) — Ҳиунаи Ҳурбанова (Озарбайжон)
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ