Муҳаммад Мокаев: "Дана Уайт сўраган ишни бажардим, бироқ..."
- 31-август, 21:48
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Таниқли ММА устаси Муҳаммад Мокаев UFC ни тарк этгач, промоушен раҳбари Дана Уайт сўраган барча нарсани тўлиқ бажарганини айтди.
"Дана икки йил олдин: "Бошқа жойда чемпион бўл," деганди. Мен BRAVE CF, AC BJJ чемпиони бўлдим, 5 та жанг ўтказдим, 4 таcида рақибларни финиш қилдим, фаолликни сақлаб қолдим ва дунёга супер енгил вазнда энг яхши жангчи эканимни кўрсатдим. Бироқ ҳали ҳам менга UFC дан таклиф тушгани йўқ", - деди Англия вакили.
Эслатиб ўтамиз, Мокаев UFC да 7 та баҳс ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган эди (4 таси муддатдан аввал якунланган).
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ