Мозес Итаума учун энг ноқулай рақиб ким?

Мозес Итаума учун энг ноқулай рақиб ким?

  • 9-август, 15:00
  • 0
  • Бокс

IBF йўналишида жаҳон чемпиони унвонига даъвогар бўлган Мозес Итаума ўзи учун энг ноқулай рақиб кимлигини айтди.

Британияликнинг сўзларига кўра, ҳозирча энг рақобатбардош ва хавфли жангчи – амалдаги WBC чемпиони Агит Кабайелдир.

"Кабайел йўлидан чиққан барча йигитларни мағлуб этди. Аслида у ҳозир кучайиб кетаётган бутун оппозицияни “тозалаб” чиқди. Шунинг учун мен учун энг жиддий синов айнан шу боксчи бўлади, деб ўйлайман", — деди Итаума.

Маълумот учун, 29 август куни Мозес Итаума тажрибали боксчи Филип Хрговичга қарши рингга кўтарилади. Мазкур тўқнашув оғир вазнда IBF чемпионини аниқлаб беради.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ