
Миллатлар лигаси. Испания йирик ҳисобда зафар қучди
- 16-октябр 2024, 05:38
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Миллатлар лигасининг 4-туридан ўрин олган учрашувлар давом этади. Испания ўз майдонида Сербияни йирик 3:0 ҳисобида таслим қилди.
Ўйинда голларни Ляпорт, Мората ва Баэналар уришга муваффақ бўлишди.
3 очкони қўлга киритган испанлар гуруҳда 10 очко билан биринчи ўринга чиқиб олишди.
Лига наций УЕФА
vs
Spain won after full-time.Шу гуруҳдан ўрин олган яна бир баҳс Швейцария ва Дания ўртасида бўлиб ўтди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.
26 ва 27 дақиқаларда урилган голлар эвазига жамоалар 1:1 ҳисоби билан танаффусга чиқиб кетишаётганди, лекин Амдуни мезбонларни 45+1-дақиқада олдинга олиб чиқди. 69-дақиқада эса Эриксен имкониятларни тенглаштириб қўйди.
Мазкур ўйиндан кейин Дания икки, Швейцария бўлса 4-поғонага жойлашди.
Лига наций УЕФА
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ