"Милан" "Рома" ҳужумчисини тўлиқ сотиб олади
- 16-апрел 2025, 18:51
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Милан" ҳужумчи Тэмми Абрахам бўйича режаларини белгилаб олди.
"Corriere dello Sport" нашрининг хабар беришича, "россонерилар" бош мураббий масаласидаги ноаниқликка қарамай, Абрахамни "Рома"дан сотиб олишга қарор қилди.
Абрахам ўтган йили ёз охирида "Милан" сафига келиб қўшилганди. Ўшандан бери у 40 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Нуфузли Transfermarkt портали 27 ёшли Темми Абрахамни 15 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳозирги вақтда "Милан" Италия чемпионати турнир жадвалида тўққизинчи ўринни банд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ