"Милан" жамоа юлдузига нарх белгилади

"Милан" жамоа юлдузига нарх белгилади

  • 28-феврал 2025, 15:06
  • 0
  • Футбол

"Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леау Англия премьер-лигасига йўл олиш мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар бермоқда.

25 ёшли вингер хизматига АПЛнинг икки топ-клуби қизиқиш билдирмоқда. "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" ёзги трансферлар ойнасида футболчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

"Милан" португалиялик футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилинса, у билан хайрлашишга тайёр.

Леаунинг "россонерилар" билан тузилган шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охирига қадар мўлжаллаган. Рафаэль 2019 йилнинг августидан бери Милан жамоасида тўп тепиб келмоқда.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ