Месси тез яқинлашяпти, Роналду ўз рекордидан хавотирда
- 28-сентябр, 07:55
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси МЛС доирасида «Коламбус Крю»га қарши учрашувда гол урди. 39 ёшли аргентиналик футболчи 33-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Бу гол Месси фаолиятидаги 931-гол бўлди. У мазкур натижага 1177 та ўйинда эришди.
Шунингдек, бу гол аргентиналик футболчининг «Интер Майами» сафидаги 102-голи ва 2026 йилги мавсумдаги 21-голи бўлди. Месси ҳисобида яна 424 та голли узатма ҳам бор.
«Ан-Наср»нинг 41 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду эса 1338 та учрашувда 979 та гол урган ва 261 та голли узатма амалга оширган.
Месси 2023 йилдан буён «Интер Майами» сафида ўйнамоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Месси «Интер Майами» билан бешта совринни қўлга киритган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ