
Месси Педрига маслаҳат берди
- 12-декабр 2021, 14:52
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри ПСЖга ўтган собиқ жамоадоши Лионель Месси билан муносабатлари ҳақида гапирди.
"У билан ўйнаш орзум рўёбга чиқди. Месси "Golden Boy" совринини қўлга киритган пайтида мен 3 ёшда эдим. Лео ҳар доим "Барса" мухлислари учун афсона бўлиб қолади ва мен ундан маслаҳат олишдан фахрланаман. Қайси ёш футболчи бундай йиртқичнинг маслаҳатини рад этади.
У мени табриклади ва ҳеч қачон таслим бўлмасликни айтди. Бундай ҳолатда итоат қилишдан бошқа йўл йўқ ва шундай ҳам бўлади", - деди Педри.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ