Мераб Двалишвили: "Умар Нурмагомедов мен билан жангга лойиқ эмас"
- 26-сентябр 2025, 21:09
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ўта енгил вазнда UFC чемпиони Мераб Двалишвили россиялик Умар Нурмагомедовга қарши жанг қилишдан манфаатдор эмаслигини айтди.
"Умар яхши йигит. Албатта, у UFC га келишидан олдин ҳам ҳамманинг эътиборида эди. Бироқ биз уни Хабиб туфайли таниймиз. Унинг борлиги Умарнинг йўлини очди: UFC Умарга дарров шартнома берди. Шу боис, уни мен билан жанг қилишга лойиқ эмас, деб ҳисоблайман. У аввал ҳаммасини исботлаши керак", - деди грузиялик.
Эслатиб ўтамиз, Умар Нурмагомедов "UFC 311" турнирида Мераб Двалишвилидан очколар бўйича мағлубиятга учраган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ