
Мендес ўзи тайёрлаган энг иқтидорли жангчи кимлигини маълум қилди. Бу Ҳабиб ёки Махачев эмас
- 2-апрел 2024, 12:35
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Машҳур мураббий Хавер Мендеc ўзи тарбиялаган энг иқтидорли жангчи ҳақидасщз юритди. Мендеcнинг сўзларига кўра, бу Bellator промоушенида фаолият юритаётган Усмон Нурмагомедов.
“Бу Усмон Нурмагомедов. Ҳаммаси оддий. Афсуски, у ҳамманинг оғзида эмас, чунки у UFC да қатнашмайди. Аммо Усмон эътирофга лойиқ. Ўйлайманки, PFL ва Bellator уни қўйиб юборишни истамайди. Агар, шундай бўлса ҳам, бу уларнинг энг аҳмоқона қарори бўлади”, – деди Мендес ММА Mania You Tube каналида.
Эслатиб ўтамиз, Хавер енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачевни, аввалроқ эса Ҳабиб Нурмагомедовни тарбиялаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ