Мен Эндрикдан норозиман!

Мен Эндрикдан норозиман!

“Реал” қишки трансферлар даврида жамоа асосий таркибига кира олмаган бразилиялик ҳужумчи Эндрикни Франция чемпионати вакили “Лион”га ижарага юборган эди.

19 ёшли футболчи “Лион”даги фаолиятини ёрқин бошлаган бўлса-да, кейинчалик ўйинида пасайиш кузатилмоқда.

“Лион” бош мураббийи Паулу Фонсека ҳам Эндрикни танқид қилди.

- Мен Эндрикнинг ўйинидан норозиман. У Бразилиядан қайтгач чарчагани панд беряпти. Эндрик яхшироқ натижа кўрсатиши шарт, у жамоамизга керакли ўйинчи, - деди Паулу Фонсека.

Жорий мавсумда бразилиялик легионер 15 ўйинда 6 та гол ва 5 та ассист қилган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг қиймати 35 миллион еврони ташкил қилади.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ