Мбаппе “Nike” билан ҳамкорликни тўхтатмоқчи

Мбаппе “Nike” билан ҳамкорликни тўхтатмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Nike” билан ҳамкорликни тўхтатиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда L’É нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, футболчи бошқа спорт брендига ўтишни режалаштирмоқда - бунда гап “Puma”, “Adidas” ёки “Under Armour” ҳақида бораётгани аниқ эмас. Бундан ташқари, Мбаппе шунчаки ҳомийлик шартномасини имзоламайди: у брендни ривожлантиришга ёрдам беради ва унинг даромадидан улуш олади.

Ўтган мавсумда 27 ёшли ҳужумчи клуб сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда иштирок этиб, 42 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt Мбаппени 180 миллион еврога баҳоламоқда.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ