Махачқалъанинг “Динамо” клуби ўйинчиси илк бор Ўзбекистон терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди
- 20-сентябр, 15:31
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Россия Премьер-лигасида иштирок этаётган Махачқалъанинг "Динамо" жамоаси ҳимоячиси Маҳмуд Маҳамаджонов илк бор Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирув олди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро 23 ёшли футболчини яқинлашиб келаётган ўртоқлик учрашувлари учун шакллантирилган якуний рўйхатга киритди.
Режага кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 24 сентябрь куни Эронга қарши майдонга тушади, 1 октябрда Сурия термасига қарши ўйнайди, 6 октябрь куни эса Жанубий Корея жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Маҳмуд Маҳамаджонов "Бунёдкор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўзбекистондаги фаолияти давомида бу клубдан ташқари "Пахтакор", "Динамо Самарқанд" ва "Андижон" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Иқтидорли футболчини шу йилнинг ёзида Махачқалъанинг "Динамо" жамоаси 215 минг евро эвазига ўз сафига қўшиб олди. Ҳимоячи Россия Премьер-лигасида учта учрашувда майдонга тушиш ҳам улгурди.