Машҳур юлдуз Англияга қайтишдан бош тортяпти
- 16-август, 12:40
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Жейдон Санчо фаолиятини Англиядан ташқарида давом эттиришни афзал кўрмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ҳозирги вақтда футболчи эркин агент мақомида бўлиб, унга Англия Премьер-лигаси жамоалари ҳамкорликни таклиф қилмоқда. Аммо Санчо хориж клубига ўтишни хоҳламоқда.
Қайд этилишича, англиялик футболчи аввал ҳам тўп тепган Дортмунднинг “Боруссия” клуби унга қизиқиш билдирмоқда. Айни пайтда ҳужумчи Англия 10-дивизионида иштирок этувчи “Фликстон” клуби базасида якка тартибда машғулот ўтказмоқда.
Жейдон Санчо “Уотфорд” ва “Манчестер Сити” клублари тарбияланувчиси ҳисобланади. У катталар даражасида Дортмунднинг “Боруссия”си, “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Астон Вилла” жамоалари сафида тўп тепган.
Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, футболчининг ҳозирги трансфер қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.