Машҳур шахматчи қизнинг онаси шов-шувдан сўнг яна Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида гапирди
- 4-октябр, 11:36
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Шахмат
Қозоғистонлик таниқли шахматчи Бибисара Асаубаеванинг онаси Лиана Танжарикова (Хаким) Самарқанд (Ўзбекистон) шаҳрида ўтказилган 2026 йилги Жаҳон шахмат Олимпиадаси якунлари ҳақида ўз фикрларини билдирди, деб хабар беради Sports.kz.
«Самарқандда очиқ айтганман, қайси жамоаларни қўллаб-қувватлашимни. Аёллар ўртасида — Қозоғистон терма жамоаси, эркаклар ўртасида эса — Ўзбекистон терма жамоаси учун жон куйдирдим. Натижага қаранг: ўзбек эркаклар терма жамоаси олтин медални қўлга киритди. Қозоғистон аёллар терма жамоаси эса кумуш медалга сазовор бўлди. Аёллар жамоасини чин дилдан кутлуғ кумуш медал билан табриклайман. Бутун Ўзбекистонни ва ўзбек эркаклар терма жамоасини ҳам юракдан табриклайман. Барчангизга раҳмат, сизлар бу мукофотга муносиб эдингиз!», — дея таъкидлади Хаким инстаграмдаги чиқишида.
Бундан аввалроқ Танжарикова эркаклар мусобақасида бутун қалби билан Ўзбекистон терма жамоаси ва айниқса ёш гроссмейстер Жавоҳир Синдаров учун қайғуришини айтган эди. У бу танловини шахсий ҳаётий тажрибаси билан изоҳлаган: у Қозоғистон жанубидаги ўзбек маҳалласида вояга етганини эслаб ўтган ва ўзбек жамоасини «ёш ва ўта истеъдодли» деб таърифлаган.
Мазкур баёнот Қозоғистон жамоатчилиги орасида тортишув ва мухокамаларга сабаб бўлди. Хусусан, Қозоғистон эркаклар терма жамоаси етакчиси Денис Махневнинг турмуш ўртоғи Даяна ижтимоий тармоқларда очиқча муносабат билдириб, улар, Танжариковадан фарқли ўлароқ, барча йўналишларда принципиал равишда «фақат Қозоғистон учун қайғуришларини» алоҳида урғулади.