Машҳур мураббий саратондан тузалди

Машҳур мураббий саратондан тузалди

Нидерландия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Луи ван Гал саратон билан курашганини айтди.

Мутахассис касаллиги ҳақида уч йил олдин эълон қилган. Ўша пайтда у Нидерландия терма жамоасини бошқарган.

Ҳозирда у "Аякс"нинг махсус маслаҳатчиси бўлиб, тез-тез омма олдида пайдо бўлади.

"Саратон мени ортиқ безовта қилмаяпти. Икки йил олдин мени бир неча марта операция қилишди. Ўшанда ҳаммаси ёмон эди.

Аммо охир-оқибат ҳаммаси яхши бўлди, мен саратонни енга олдим. Ҳар бир неча ойда кўрикдан ўтаман ва ишларим яхши кетяпти. Менга ҳаммаси яхши," - деди "Аякс," "Барселона," "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" собиқ мураббийи.

73 ёшли ван Гал мураббийлик фаолиятига қайтишни истамаслигини тасдиқлади. Мумкин бўлган ягона вариант - топ-терма жамоадан таклиф.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ