Машҳур клуб 22 нафар футболчини ҳайдади

Машҳур клуб 22 нафар футболчини ҳайдади

  • 21-август 2024, 10:01
  • 0
  • Футбол

Туркия Суперлигасининг машҳур клубларидан “Бешиктош” ўтган мавсум мусобақа жадвалини олтинчи ўринда якунлаганидан кейин таркибни тозалаб ташлади.

- Клуб раҳбарияти жамоа муваффақиятларини таъминлай олмаган 22 нафар футболчи билан хайрлашди. Хусусан, 7 нафар ўйинчининг шартномаси бекор қилинди, 11 киши ижарага жўнатилди, қолганларининг якунланган битими янгиланмади, - деб ёзди Hürriyet газетаси.

Сўнгги маълумотларга қараганда, тозалаш ишлари давом этади.

Туркиянинг  NTV Sport канали таркибни тозалаш давом этирилишини маълум қилди.

- Клуб Дэниэл Амарти, ўтган ёзда келган Бахтиёр Зайнутдинов ва Венсан Абубакар билан хайрлашиш йўлларини қидирмоқда, - деб маълумот берди NTV Sport.

 

 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ