Машҳур ҳужумчини таркибдан қувишмоқчи
- 28-март, 16:18
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Наполи” ва Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку сўнгги кунлардаги қарорлари сабабли Неаполь жамоаси таркибидан чиқарилиши мумкин.
Машҳур форвард кутилмаганда Бельгия миллий терма жамоаси йиғинини тарк этди ва АҚШ ҳамда Мексикага қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этмаслигини билдирди.
У бор эътиборини жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратишга қарор қилган, деб хабар беради Sky Sport Italia.
Лукаку Бельгияда шахсий мураббий билан машғулот ўтказмоқда, бу амалиёт клуб билан келишилмаган ҳолда амалга ошириляпти.
Манбага кўра, “Наполи”нинг позицияси шундан иборатки, футболчи 31 мартга қадар жамоага қайтиши керак. Акс ҳолда у таркибдан чиқарилади.
Клуб, шунингдек, бу қарор учун футболчини жаримага тортишни режалаштирмоқда.
Жорий мавсумда Лукаку “Наполи” сафида барча мусобақаларда 7 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урган.
Ҳужумчи 14 август куни “Олимпиакос”га қарши ўртоқлик ўйинида (2:1) олган жароҳати сабаб мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди. Ўша учрашувда у чап сонидан жиддий шикастланган эди.