Машариповнинг ассистлари АГМКни сўнгги ўринга тушириб юборди
- 25-апрел 2021, 02:00
- 0
- Футбол
Осиё Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Аҳли" - АГМК ўйини ўз ниҳоясига етди. Учрашув дубайликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, вакилларимиз тезкор 2 гол ўтказиб юборганига қарамай, унга тезкор жавоб беришга муваффақ бўлишди, бироқ Машариповнинг саъй-ҳаракатлари эвазига киритилган гол барчасига деярли нуқта қўйди.
Голларга "Шабаб Ал-Аҳли" таркибида Суҳайл, Эдуардо ҳамда Алҳашми муаллифлик қилган бўлса, АГМКнинг ягона голи Шоҳрух Гадоев номига ёзилди.
Гуруҳдаги 2-ўйинда "Истиқлол" "Ал-Ҳилол"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
{game}3570128{/game}
{online}3570128{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ