"Марказий Осиё дербиси"да боксчимизнинг қўли баланд келди
- 27-сентябр, 15:54
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, айни вақтда Аичи-Нагоя шаҳрида Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Бугунги кун дастуридан ўрин олган + 90 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Жаҳонгир Зокиров тожикистонлик Муҳаммад Аброридиновга қарши рингга кўтарилди. Ушбу қарама-қаршиликда ҳамюртимиз рақибни бир бор нокдаун ҳолатига тушириб, якунда 5:0 ҳисобида зафар қучди ва ярим финалга йўл олди.
Шу тариқа боксчиларимиз иштирокидаги бугунги баҳслар якунланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ