Мария Тимофеева словениялик рақибидан устун келди
- 1-сентябр, 16:05
- Javohir Malikov
- 0
- Теннис
Яна бир теннисчимиз Мария Тимофеева (86-ракетка) АҚШ очиқ чемпионатининг биринчи даврасини ғалаба билан якунлади.
Словениялик Тамара Зиданшекка (146) қарши кортга чиққан Тимофеева катта қийинчиликсиз 6:3, 7:5 ҳисобларида устун келди.
Энди у иккинчи даврани испаниялик Кейтлин Куаведо (107) ва белгиялик Элиза Мертенс (20) ўртасидаги баҳс ғолибига қарши ўтказади. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ